Қизириқ туманининг 300 нафар ишсиз ёшларига 50 сотихдан ер берилди

Қизириқ туманининг 300 нафар ишсиз ёшларига 50 сотихдан ер берилди

Туманнинг “Боғбонлар юрти” маҳалласида жойлашган “Маҳмуд Мирзаев” номидаги илмий текшириш институти қошидаги Бандихон тажриба хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромад топишлари ва меҳнат қилишлари учун шароит яратиш мақсадида 150 гектар ер майдони 300 нафар ишсиз, банд бўлмаган ёшларга 50 сотихдан ажратиб берилди.

Эндиликда ёшлар ажратилган ер майдонларида харидоргир озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб, ўзлари бозор нархларида сотишлари, ўзини-ўзи банд қилишлари ҳамда даромад топишлари учун шароит яратилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Қизириқ туманда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳалар, жумладан, “Ecoprohouse” МЧЖнинг бино ва иншоатларга безак берувчи полимер копламалар ишлаб чиқариш, “Surhan eco fruit” МЧЖ томонидан полиз экинларини етиштириш, “Surxon cotton textile cluster” МЧЖ ХКнинг парранда гўштини қайта ишлаш ҳамда тухум етиштиришга мўлжалланган паррандачилик комлекси, тайёр тўқимачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сут ҳамда гўштни қайта ишлашга мўлжалланган чорвачилик комплекси ташкил этиш, “Жануб тонг диёри” фермер хўжалиги томонидан балиқчиликни йўлга қўйиш, “Қизириқ Инвест” МЧЖнинг чиқиндини саралаш ва қайта ишлаш ҳамда хўжалик қоғози ишлаб чиқариш, тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш, “Шредер Агро Экспорт" МЧЖ томонидан экспортбоп маҳсулотларни етиштиришни ташкил этиш лойиҳалари билан танишилди.

Ҳар бир лойиҳа юзасидан тадбиркорларга тавсиялар, масъулларга кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати