Работакда ижтимоий уй-жой ташкил этилмоқда

Работакда ижтимоий уй-жой ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича белгилаб берган топшириқларига мувофиқ Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида ижтимоий уйлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Қизириқ тумани “Работак” маҳалласида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун бино сотиб олиниб, 30 та хонадонли, икки қаватли турар-жойда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари ижтимоий уй-жой ташкил этиш учун танлаб олинган ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётган бинони кўздан кечириб, аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратиш, таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш бўйича топшириқларни белгилаб берди.

Маълумот учун, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати